Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги

10:38 21 Апрель 2025 Жамият
1286 0

2025 йил 19-20 апрель кунлари она (ўзбек, қорақалпоқ, рус) тили ва адабиёт фанларидан миллий сертификат имтиҳони бўлиб ўтди.

Имтиҳонлар талабгорларга қулай бўлиши учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилди.

Унда жами 42 минг нафардан зиёд талабгор иштирок этди ва 10 нафар талабгор тартиб-қоидани бузгани учун тест синовидан четлатилди.

Имтиҳон натижалари йигирма бир иш куни ичида халқаро методика — Rash модели асосида ҳисобланиб эълон қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?