Ҳиндистон ҳужумни амалга оширган террорчилар ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

Фото: Global Look Press
Ҳиндистоннинг Анантнаг шаҳри полицияси кеча Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир минтақасида содир этилган теракт ижрочиларини топиш ва йўқ қилишга ёрдам берадиган маълумот учун мукофот эълон қилди.
«Ушбу ҳужумга алоқадор террорчиларни зарарсизлантиришга ёрдам берадиган ҳар қандай маълумот полиция томонидан 2 миллион рупий (23 400 доллар) билан мукофотланади», — дейилади полиция баёнотида.
Шу йилнинг 22 апрель куни «News18» телеканали Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир минтақасида содир этилган теракт оқибатида камида 27 сайёҳ ҳалок бўлгани, отишмада яна йигирмага яқин киши яралангани ҳақида хабар берди. Журналистларга кўра, теракт Паҳалгам шаҳри яқинида содир бўлган. Қуролланган шахслар Байсарон водийсида сўқмоққа чиқаётган сайёҳларга автоматлардан ўт очган.
Ҳужум учун масъулиятни «Лашкар-э-Тайба» билан боғлиқ бўлган «Қаршилик фронти» гуруҳи ўз зиммасига олган.
«Hindustan Times» газетасининг ёзишича, Ҳиндистон разведка идоралари ушбу ҳужумда Покистон разведкаси иштироки ҳақида далиллар топган. Бундан ташқари, Ҳиндистон Покистон элчихонасидан ҳарбий маслаҳатчиларни чиқариб юбормоқда, бу ҳақдаги нота Покистоннинг Нью-Деҳлидаги бош дипломати Саад Аҳмад Варрайчага топширилган.
Ҳиндистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Викрам Мисри кеча Нью-Деҳлидаги Покистон Олий комиссиясининг мудофаа, денгиз ва ҳаво кучлари маслаҳатчилари бир ҳафта ичида Ҳиндистонни тарк этиши кераклигини эълон қилди. Нью-Деҳли, шунингдек, Исломободдаги Олий комиссия таркибидан мудофаа, денгиз ва ҳаво кучлари бўйича маслаҳатчиларини чақириб олади ва уларнинг лавозимларини тугатади.
Шунингдек, Ҳиндистон Покистон ҳукуматининг «Х» ижтимоий медиа аккаунтини блоклаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг