Дунёда янги қуролланиш пойгаси бошланди — “The Wall Street Journal”
Иллюстратив фото
Дунёда янги қуролланиш пойгаси бошланган ва АҚШ энди Россия ҳамда Хитой билан тўқнашувга тайёргарлик кўриши керак. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” газетасида чоп этилган мақолада сўз боради.
Нашрнинг ёзишича, Россия ва АҚШ ҳали ҳам февраль ойида тугайдиган СНВ-III шартномаси каби қурол назорати бўйича айрим чекловларга амал қилса-да, Хитой ҳеч қандай мажбуриятларга боғлиқ бўлмаган ҳолда жимгина, аммо тез суръатлар билан ўз мавқеини мустаҳкамламоқда.
АҚШнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2030 йилларнинг ўрталарига келиб, Хитой жойлаштирилган ядровий каллаклар сони бўйича АҚШ билан тахминий тенгликка эришади.
“Москва ва Пекин ўртасидаги мустаҳкамланиб бораётган муносабатлар АҚШ ва унинг Европа ва Осиё иттифоқчилари учун мисли кўрилмаган даражада стратегик ноаниқликни келтириб чиқарди. Бу эҳтиёткорлик Вашингтоннинг иттифоқчилари орасида АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўзаро мудофаа мажбуриятларига содиқлигига шубҳани кучайтирмоқда”, — дейилади мақолада.
“Биз энди ядровий арсеналларни камайтиришга эмас, балки кўпайтиришга интиламиз. Биз учинчи ядровий даврга кирмоқдамиз, бу 1990 ва 2000 йилларга қараганда Совуқ урушга кўпроқ ўхшайди”, — дейди АҚШ мудофаа вазирлигининг собиқ ходими Мэтью Крёниг.
Бошқа мутахассисларнинг таъкидлашича, АҚШ янги таҳдидларга жавоб беришда суст бўлган ва унинг бутун ядровий модернизация дастури мамлакат Россия билан қуролланишни тўхтатишда давом этишига ва Хитой ва Шимолий Корея АҚШ позициясига таҳдид солмаслигига ишонч асосида қурилган, аммо бу қараш нотўғри бўлиб чиқди.
Шу йилнинг 30 октябрь куни Трамп “бошқа ядровий кучлар”нинг ҳаракатларини айтиб, Ҳарбий Департаментга дарҳол ядровий синовларни бошлашни буюрганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг