Дунёда mpox вирусини юқтирганлар сони 84 мингдан ошди — ЖССТ
Фото: Иллюстратив фото
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, ўтган йил 1 январдан шу кунгача дунё бўйича 84,7 мингдан ортиқ киши mpox (маймун чечаги) вирусини юқтирган.
Жумладан, биргина ўтган ҳафтанинг ўзида беморлар сони 302 нафарга кўпайган. Шунга қарамай, бу — жорий йил январь ойининг илк ҳафтасига нисбатан 44 та кам кўрсаткич.
Хасталик ўтган бир йилдан зиёд даврда Ер юзининг 110 та давлатида тарқалиб улгурди. Энг ачинарлиси, инфекцияга чалинган беморлардан 80 нафари касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Энг кўп беморлар рўйхатга олинган мамлакатлар:
АҚШ — 29,8 минг,
Бразилия — 10,6 минг,
Испания — 7,5 минг,
Франция — 4,1 минг,
Колумбия — 4 минг нафар.
Таҳлилларга кўра, mpox билан касалланганларнинг 96,6 фоизини 29 ёшдан 41 ёшгача бўлган беморлар ташкил этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг