Дубайда Бурж Халифадан ҳам баланд бино қурилиши мумкин

22:30 27 Февраль 2020 Илм-фан
2688 0

Фото: www.google.com

ДубайдагиБурж Халифа минорасининг рўпарасида янги минора қурилишига Голландия меъморий фирмаси UNStudio топшириқ олди.

Алоҳида кўринишга эга бўлган Wasl Tower минорасининг қурилиши 2021 йил август ойида якунланади. UNStudio асосчиси бош меъмор Бен Ван Беркел миноранинг ушбу талабларга тўла жавоб беришига ишонади.

Дубайга ташриф буюрувчилар кўплиги сабабли ҳам мазкур минора жуда баланд бўлиши, сайёҳлар, савдо ва бошқа масалалар билан келувчиларнинг катта ҳажмини сиғдириши лозим.

400 миллион доллар қийматга эга 302 метрлик осмонўпар бинода динамик ҳаракат эффектини яратиш учун кенг тарқалган асимметрик дизайн ишлатилади.

Шунингдек, бинога дунёдаги энг баланд бинонинг ташқи кўринишида ишлатилган керамика, лойдан ясалган материаллар, қовурғали плиталардан фойдаланилган. Архитекторларнинг фикрича, улар энергияни тежаш ва қулайлик учун яратилган, Дубайнинг иссиқлигидан салқин ҳавони таъминлайди, бу кондиционерга бўлган эҳтиёжни камайтиради ва хонада кўпроқ ёруғликни таъминлайди.

Минора ҳашаматли Mandarin Oriental меҳмонхоналар тармоғининг филиали бўлибгина қолмай, унда офислар, хусусий квартиралар ва том ҳовузлари қурилади. Пиёдалар учун кўприк бинони Бурж Халифа метро бекати билан боғлайди.

– Агар мазкур бино қурилишига рухсат берилмаса, бу шаҳарнинг ижтимоий қатламини ўзига жалб қилишига путур етказиши мумкин. Одамлар шаҳар марказини тарк этишади ва қаҳвахона ва ресторанлардан эркин фойдалана олишмайди, — дейди UNStudio асосчиси ва бош меъмори Бен Ван Беркел.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер