Дональд Трампнинг ташқи сиёсат стратегияси АҚШ, Россия ва Хитойнинг кучлар мувозанатига асосланган — “Wall Street Journal”

15:05 25 Февраль 2025 Дунё
138 0

Иллюстратив фото

АҚШ президенти Дональд Трампнинг ташқи сиёсат стратегияси учта буюк давлат: АҚШ, Россия ва Хитойнинг кучлар мувозанатига асосланган янги дунё тартибини шакллантиришга олиб келади. Ушбу фикрларни “Wall Street Journal” шарҳловчиси Жерар Бейкер ушбу нашрда чоп этилган мақоласида айтиб ўтди.

Муаллифнинг қайд этишича, АҚШ глобал етакчилик юкини жуда узоқ вақт давомида ўз зиммасига олганини ва Американинг миллий манфаатларини янада торроқ белгилаш вақти келганини тан олмоқда.

Бейкерга кўра, глобал ривожланишдаги янги тенденциялар Трамп, эҳтимол, глобал стратегияга буюк давлат ёндашувига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги таассурот қолдиради ва дипломатлар аллақачон халқаро муносабатларнинг янги Ялта тизими ҳақида гапирмоқда.

“Трампнинг АҚШ ҳудудини Гренландия, Панама, Ғазо ва эҳтимол Канадани қамраб олиши учун кенгайтириш истаги, ташқи сиёсатни иқтисодий ресурслардан фойдаланиш билан боғлаш истаги, унинг Владимир Путиннинг Европа амбициялари билан ҳамфикрлиги ва Хитой раҳбари Си Цзиньпинга ўхшаш ҳурмат изҳори – буларнинг барчаси янги «Катта учлик» атрофида айланадиган қатъий ташқи сиёсат реализмидан далолат беради”, — дейилади нашр сайтида чоп этилган мақолада.

Мақола муаллифига кўра, кучларнинг янги мувозанати давлат чегараларига нисбатан мослашувчан ёндашувга, ядровий қуролларнинг тарқалишига, геосиёсий ва иқтисодий кучларнинг қайта гуруҳланишига олиб келиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?