Доналд Трамп Венесуэлага қочиб кетмоқчи. Бу учун эса бир воқеа содир бўлмаслиги керак

15:22 13 Август 2024 Дунё
457 0

Фото: nakedscience

Илон Маскга берган интервюсида Доналд Трамп агар сайловда мағлуб бўлса, Венесуэлага қочиб кетиши мумкинлигини айтди. У бу ҳақда «Х» тармоғида ташкил этилган суҳбатда маълум қилган.

Трамп ҳазил билан агар сайлов натижалари унинг фойдасига чиқмаса, Венесуэла АҚШдан кўра хавфсизроқ бўлишини маълум қилган. АҚШнинг 45-президентининг таъкидлашича, Венесуэла маҳбусларни озод қилиш ва уларни АҚШга ноқонуний муҳожир сифатида юбориш орқали жиноятчилик даражасини пасайтирмоқда.

Унинг билдиришича, гарчи бу даъволар тасдиқланмаган факт бўлса-да, бу АҚШда жиноятчиликнинг ўсишига сабаб бўлмоқда. Венесуэлалик жиноятчилик бўйича эксперт Роберто Брисенё-Леон Трампнинг даъволарини рад этиб, Венесуэла жиноятчиларни АҚШга юбораётгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқлигини билдирган.

Трампнинг Лотин Америкасига кетиши ҳақидаги фикри ҳазил тариқасида янграган бўлса-да, кучли сиёсий қурол сифатида талқин қилинмоқда. Бунинг асосий сабаби эса сайловдаги хайрихоҳликни оширишга ишлатилиши мумкин.

«Агар бу сайловда қўрқинчли шоу бўладиган бирор нарса юз берса, биз кейинги сафар Венесуэлада учрашамиз, чунки у бизнинг мамлакатимиздан кўра учрашиш учун анча хавфсизроқ жой бўлади», деди Трамп Маскга. «Яхши, биз борамиз. Сиз ва мен! Венесуэлада учрашув ва кечки овқат қиламиз», деган Маск.

Трампнинг Венесуэлага қочиб кетиши ҳақидаги мулоҳазалари, Россия президенти Владимир Путин, агар Россия Украинада мағлубиятга учраса, Венесуэлани эҳтимолий бошпана сифатида кўргани ҳақидаги маълумотларга ишора қилиши ҳам мумкин.

Аввалроқ, Россиянинг собиқ президенти Германияга қаттиқ таҳдид қилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер