Диёра Келдиёрова масъулиятли лавозимига тайинланди

Дзюдо бўйича «Париж-2024» Олимпиадаси ғолибаси Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг масъулиятли лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Миллий Олимпиада қўмитаси маълум қилди.
Маълум бўлишича, Диёра Келдиёрова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакили этиб тайинланди.
«Чемпион спортчимиз билан учрашувда Агентлик раҳбари Мансурбек Оллоёров ҳамда унинг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Диёра Келдиёровани қутлаб, хизмат гувоҳномасини тантанали равишда топширишди», дейилади хабарда.
Агентлик биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Диёранинг Олимпиададаги ғалабаси илғор ўзгаришлар учун катализатор бўлиб, бутун дунёга Ўзбекистоннинг тенг имкониятлар ва ҳадсиз салоҳиятлар мамлакати эканлигини кўрсатиб берганини таъкидлаб ўтган.
Спортчи ҳам ўзига билдирилган ишончни оқлаш учун астойдил ҳаракат қилишини билдириб ўтган.
Аввалроқ, Мануэль Нойер Германия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг