«Дивизиондаги энг яхши жанг»: Муроджон Аҳмадалиев — Наоя Иноуэ жанги тасдиқланди
Иккинчи энг енгил вазнда мутлақ жаҳон чемпиони япониялик Наоя Иноуэ иккинчи энг енгил вазн тоифасида WBA Интерим чемпиони бўлиб турган Муроджон Аҳмадалиевга қарши жанг ўтказиши тасдиқланди. Бу ҳақида британиялик бокс промоутери Эдди Хирн ўзининг «Х» ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
«Узоқ кутилган келишув ниҳоят якунланди. Ўзбек Монстрга қарши! Бу жанг ушбу дивизионнинг энг яхши жанги», — деб ёзган промоутер Эдди Хирн «Х» саҳифасида.
Кўплаб бокс мутахассислари ҳамда ташкилотлар ушбу жанг шу йилнинг 14 сентябрь санасида Япония пойтахти Токио шаҳрида ўтказилишини тахмин қилишмоқда.

Аввалроқ, иккинчи энг енгил вазн тоифасида WBA Интерим чемпиони бўлиб турган Муроджон Аҳмадалиев вазннинг мутлақ чемпиони Наоя Иноуэга қарши рингга кўтарилиши ҳақида хабар берилган эди.
«Наоя Иноуэ ҳамда Муроджон Аҳмадалиев жанги шу йилнинг 14 сентябрь санасида Япония пойтахти Токио шаҳрида ўтказилиши режалаштириляпти», — деган эди Аҳмадалиевнинг менежери Вадим Корнилов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг