Дилшод Ашуров Халқаро нотариуслар иттифоқи Бошқарув қўмитасига сайланди
Бугун Халқаро нотариуслар иттифоқи (ХНИ) Осиё ишлар комиссиясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров иштирок этди.
Йиғилишда 2026–2028 йиллар учун ХНИ Осиё ишлар комиссияси Президентини қайта сайлаш ҳамда Осиё минтақасидан ХНИ Бошқарув қўмитаси аъзолигига овоз бериш ҳуқуқига эга вакилни танлаш бўйича икки муҳим масала кўриб чиқилди.
Овоз бериш натижаларига кўра, ХНИ Бошқарув қўмитаси аъзолигига Дилшод Ашуровнинг номзоди бир овоздан маъқулланди.
Бу қарор билан Ўзбекистон нотариати халқаро майдондаги ўз нуфузи ва мавқеини яна бир бор мустаҳкамлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг