«Депутатлик назорати тизими яратилди» деган хулоса чиқариш мақсадга мувофиқ эмас — Сенат
Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари раислари ҳамда котибият мудирлари билан вакиллик органлари фаолияти натижалари ҳамда келгусидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоконференсалоқа шаклида ташкил этилаётган учрашувларда маълум қилинди.
Дастлаб Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги маҳаллий Кенгашлар вакиллари билан бўлиб ўтган онлайн учрашувда Олий Мажлис Сенати Раиси Т. Нарбаева халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти самарадорлигини ошириш, улар томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг қонунийлигини таъминлаш, Кенгашлар фаолиятида доимий комиссияларнинг ўрни ва ролини кучайтириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида қонунчилик тизими такомиллаштириб борилаётганлиги, депутатларнинг ҳақиқий «халқ вакиллари» бўлишлари учун зарур шароитлар яратилаётганлиги таъкидланди.
Бугунги кунда Олий Мажлис Сенатига киритилаётган қонунларни маҳаллий Кенгашларда муҳокама қилиш, ҳудудлардаги муаммоларни сенаторлар орқали парламентга олиб чиқиш ва бартараф этишга кўмаклашиш амалиёти йўлга қўйилганлиги, қолаверса, маҳаллий Кенгашлар доимий ҳаракатдаги назорат органига айланиб бораётганлиги қайд этилди.
Шу билан бирга, ҳали қилиниши зарур бўлган вазифалар кўплиги, «депутатлик назорати тизими яратилди» деган хулоса чиқариш мақсадга мувофиқ эмаслиги, сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган, турлича талқин қилинаётган масалалар маҳаллий Кенгашлар депутатларининг ўз фаолиятларини танқидий кўриб чиқишни тақозо этаётганлиги билдирилди.
Учрашувда айни дамда маҳаллий Кенгашлар ва депутатлар фаолиятида турли эътироз ва тушунмовчиликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётган бир қатор омилларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Замон талабларидан келиб чиққан ҳолда вакиллик органларининг том маънодаги назорат институтига айланишлари учун маҳаллий Кенгашларнинг доимий комиссиялари ва котибиятлари томонидан биринчи навбатда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб берилди.
Учрашув савол-жавоб ва муҳокама тарзида бўлиб ўтди.
Бошқа ҳудудлардаги маҳаллий Кенгашлар вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказиш давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг