Депутатлар қийноқларни олдини олишга оид қонун лойиҳасини аниқлик етишмагани сабабли муҳокамага қўймади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида жиноят ишини юритиш чоғида шахсни қийноққа солиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳасида тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишдан олдин шахсни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда танасида жароҳат ёки шикастланиш аниқланган тақдирда прокурорга зудлик билан хабар бериш тартиби белгиланмоқда.
Қонун лойиҳасидаги баъзи ўзгартишлар депутатларда саволлар туғдирди. «Адолат» СДП депутати Зуҳриддин Мавлонов 271-моддадаги «тиббий хулоса» сўзи ўрнига «тиббий маълумотнома» сўзини қўллашни таклиф қилди. Шунингдек, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси депутати Зафар Худайбердиев қонун лойиҳасида «судланувчилар» субьекти акс этмаганлигини таъкидлади.
Қонунчилик палатаси Спикери ҳам мазкур танқидий фикрларни қўллаб-қувватлади. Ушбу камчиликлар сабабли қонун лойиҳаси депутатлар муҳокамасига қўйилмади. Лойиҳа масъул қўмитага қайта ишлаш учун юборилди.
Аниқлик киритиш ва тузатишлар киритилгандан сўнг қонун лойиҳаси яна кўриб чиқилиши кутилмоқда. Мазкур ташаббус қийноқларнинг олдини олишда муҳим қадам бўлиши мумкин, аммо унинг аниқ ва ишончли қонунчилик нормаларига асосланиши зарур.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг