Депутат Тошкентдаги "тунги клуб"ларнинг қарийб ярми Учтепада жойлашганини маълум қилди
Учтепа туманида ўрганишлар олиб бораётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси аъзоси Мухтабар Ҳусанова қурилиш касб-ҳунар коллежида туман ҳокими, халқ қабулхонаси мудири, сектор раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда партия Ахборот хизмати хабар берди.
Қабулда мутасаддилар «тунги клуб»лар фаолиятини миллий қадриятлардан келиб чиқиб тартибга солиш бўйича билдирилган таклифга алоҳида эътибор қаратди.
«Учтепаликлар бежиз бу масалада безовта бўлаётгани йўқ. Маълумотларга қараганда, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 200 га яқин «тунги клуб»нинг 40 таси Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади ва уларнинг 19 таси айнан Учтепа туманида жойлашган», деди депутат Мухтабар Ҳусанова.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг