Деҳқонободлик болаларнинг янги мактабда ўқиш истаги ижобат бўлди

13:33 20 Декабрь 2024 Жамият
99 0

Ботир МАДИЁРОВ/“Халқ сўзи”. Ўзбекистон туманидаги “Деҳқонобод” МФЙ ҳудудида жойлашган 70-умумтаълим мактаби қарийб 50 йил аввал ҳашар йўли билан қурилган бўлиб, ўқувчилар мослаштирилган эски бинода ўқишарди.

2024 йилги Инвецтиция дастури асосида таълим муассасаси замонавий қиёфага эга бўлди. Маҳалла болаларига янги йил совғаси сифатида 330 ўринли янги ўқув биноси ва спорт зал фойдаланишга топширилди.

— Дастур доирасида 1 миллиард 600 миллион сўм маблағ сарфланиб, 3 қаватли янги ўқув биноси ҳамда 12х24 ҳажмдаги спорт зали бунёд этилди, — дейди мактаб директори Ойбек Шерғозиев. — Шу тариқа ҳар бир синф хонаси, спорт зали замонавий жиҳозлар билан таъминланди.

Бугун деҳқонободлик болаларнинг кўп йиллик орзуси ижобат бўлди. Эндиликда, келажагимиз ворислари барча шароит ва имкониятлар муҳайё этилган билим масканида мукаммал билим олишига ишонамиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?