Дефолиация дронлар воситасида бажарилмоқда
Аграр соҳада дронлардан фойдаланиш кўлами кенгаймоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Пахтачиликда жорий этилган янги агротехнологиялар самараси ва хорижий ғўза навларининг ҳосилдорлик кўрсаткичлари“ мавзусида Сирдарё вилоятида ўтказилган пресс-турда маълум қилинди.
Айтилишича, мазкур учувчисиз учиш воситалари ёрдамида пахта майдонларини кузатиш, ўсимликларнинг ўсиш ҳолатини таҳлил қилиш, сув таъминоти ва минерал ўғитларнинг етарлилиги аниқланмоқда. Шу билан бирга, ҳашаротларга қарши кимёвий ишлов бериш анча осонлашди. Агротехник тадбирларга сарфланадиган вақт ва ресурслар ҳам тежалмоқда.

— Дронлар воситасида бажариладиган дефолиация туфайли етиштирилган ҳосилга ҳам, ерга ҳам ҳеч бир зарар етмайди, қолаверса, ушбу иш ўта сифатли бажарилиши баробарида унинг харажати ҳам сезиларли даражада қисқаради, – дейди “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институтининг учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш бўлими бош мутахассиси Абдусатторхўжа Мирзаев. — Ҳозиргача Мирзаобод ва Сайхунобод туманида жами 2000 гектар майдондаги ғўзалар ана шу учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида дефолиация қилинди.

Шунингдек, пресс-турда келгуси йилда дронлар сонини янада кўпайтириш режалаштирилганлиги ҳамда улар воситасидаги агротехнологиялар Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа ҳудудларда ҳам самарали қўлланиши кутилаётганлиги айтилди.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг