«DeepSeek» иловаси муваффақияти фонида «Nvidia» 589 млрд доллар йўқотди
Американинг «Nvidia» компанияси қиймати Хитойнинг «DeepSeek» сунъий интеллекти муваффақияти фонида 589 миллиард долларга камайди. Бу ҳақда Forbes хабар берган.
График чиплар ишлаб чиқарувчи компаниянинг нархи 3,5 триллиондан 2,9 триллион АҚШ долларига тушди, бу эса «Nvidia»ни энг қиммат компания мақомидан маҳрум қилган.
Компания «DeepSeek» маҳсулотини сунъий интеллект соҳасидаги ажойиб ютуқ деб атаган. Лекин унинг ишлаши учун ҳам «Nvidia» чиқарадиган график процессорлар керак.
Хитойча чат-бот саволларга жавоб беришда “ChatGPT”дан қолишмайди. Фойдаланиш қулай ва кучли компьютер орқали киришни талаб қилмайди. Шунинг учун ҳам бу йирик ишлаб чиқарувчига акс таъсир кўрсатган.
Таъкидлаш жоиз, тарихда ҳали ҳеч бир компания «Nvidia» сингари бир кунда қарийб 600 миллиард доллар йўқотмаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- «Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди», деганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг!»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг