«DeepSeek» АҚШ молия бозорига 1 триллион долларга тушди
Хитойнинг «DeepSeek» номли сунъий интеллект моделининг оммага тақдим этилиши ва у туфайли келиб чиққан ваҳималар ортидан АҚШ молия бозори 1 триллион доллар атрофида маблағ йўқотди.
Бунга сабаб Америка компанияларининг «OpenAI» каби сунъий интеллект дастурлари узоқ вақт ҳамда миллиардлаб доллар сарфлаб яратилган. Хитойча чат-бот эса саноқли ойларда, бор-йўғи 6 миллион доллар эвазига тайёр ҳолатга келди. Унда аниқланаётган айрим камчиликларга қарамай, СИ яхши натижалар кўрсатган.
Янгилик АҚШ фонд бозорида тартибсизлик келтириб чиқарди. Ўтган йили сунъий интеллект орқали дунёнинг энг бой компаниясига айланган «NVIDIA» акциялари деярли 17 фоизга тушиб кетди ва бир кунда 589 млрд доллар йўқотди. Бу АҚШ фонд бозори тарихидаги энг катта кунлик йўқотиш ҳисобланади.
Бундан ташқари «Microsoft» 130 миллиард, «Google» эса 80 миллиард доллар миқдорида зарар кўрди. «Tesla», «Meta» ва «Amazon» акциялари ҳам кескин тушиб кетган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг