Давомли шовқиннинг инсон ҳаёти учун ўта хавфли касалликларни келтириб чиқариши мумкинлиги аниқланди
Одатий овоз баландлиги 60-110 децибел бўлган қулоқчинлар кунимизнинг ажралмас қисмига айланиб бораётган бир пайтда олимлар 85 децибел ва ундан юқори шовқинлар давомий бўлганида хавфли касалликларни келтириб чиқаришини аниқлади.
“The Lancet” халқаро илмий журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, 85 децибелдан юқори 8 соатлик давомли шовқин юрак-қон томир ва овқат ҳазм қилиш тизимлари хасталикларини келтириб чиқариши мумкин.
Шунингдек, ушбу ҳолат бош мия ва эшитиш органлари ўртасидаги алоқани издан чиқариши эҳтимоли юқори. Оқибатда эшитиш қобилиятининг тўлиқ йўқолиши, қулоқда шовқин пайдо бўлиши билан боғлиқ патологиялар юзага келади.
Қолаверса, баланд товушлар уйқусизлик, стресс, асаб тизими муаммолари ва иммунитет заифлашишига олиб келиши мумкин. Бу эса сурункали касалликлар ривожланиш хавфини оширади.
Қуйида биз кун давомида дуч келадиган шовқинларнинг даражалари:
Тирбандликдаги шовқин (машиналар, сигнал): 70-80 дБ
• Кофе дўконидаги суҳбатлар ва фон шовқини: 70 дБ
• Тушлик вақтида гавжум ресторан: 80 дБ
• Шаҳардаги автобус ёки трамвай овози (яқин масофада): 85-90 дБ
• Юқори тезликдаги машиналар: 90-100 дБ
• Қурилиш майдончасидаги шовқин: 100-110 дБ
Ачинарлиси, одамлар кун давомида соатлаб фойдаланадиган қулоқчинлардаги мусиқанинг баландлиги одатда 60-110 децибел атрофида бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болливуд юлдузи Мумбайдаги уйида пичоқлаб кетилди
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- ҲАМАС ва Исроил ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
- Бир хум тилла топиб олинди. Ушбу хазинада Ғарбий Рим империяси императорининг суратлари туширилган 141 дона олтин танга бор
- Пойкентдан Ўрта Осиёда энг қадимий саналган металл қуроллар топилди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг