Давлат хизматларини кўрсатишда бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси (собиқ Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси) собиқ мансабдор шахслари томонидан давлат хизматларини кўрсатишда юридик ва жисмоний шахслардан ортиқча ёки хатолик туфайли икки маротаба тўланган 864 млн сўмлик бюджет маблағларининг талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича прокуратура органлари томонидан айбдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси ва 209-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати органлари билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишда айрим давлат хизматларидан келиб тушган маблағларнинг бюджетга ва бошқа вазирлик, идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига нотўғри тақсимланганлиги аниқланди.
Ўрганиш якунлари бўйича тўпланган ҳужжатлар жиноят ишига қўшиб ҳал қилиш учун прокуратура органларига юборилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг