Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларини эгаллаш учун ташкил этилаётган танловларнинг тест босқичи саволлари янгиланди
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги билан ҳамкорликда тажрибали экспертларни жалб қилган ҳолда очиқ танловлар жараёнида номзодларнинг билимини синовдан ўтказиш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари учун мўлжалланган ягона “Давлат фуқаролик хизматчиси” тест саволлари тўплами ишлаб чиқилди.
Тест саволлари тўплами қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
— миллий қонунчилик;
— давлат тили;
— ахборот коммуникация технологиялари;
— мантиқ, яъни IQ.
Тест синови давомида номзодга юқоридаги ҳар бир йўналиш бўйича 10 тадан жами 40 та савол ҳавола этилади ҳамда жавобларни белгилаш учун 60 дақиқа вақт берилади(аввалги тартибга кўра 40 та саволга 50 дақиқа вақт ажратилган).
Саволлар тўплами 2 та вазирлик ва 2 та ҳокимлик тизимида апробациядан ўтказилган бўлиб, ташкилотларнинг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчилари ва номзодларнинг таклифлари асосида янада такомиллаштирилди.
Тестлар тўпламидаги саволлар босқичма-босқич Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz платформасига жойлаштириб борилади. Тестлар тўпламидаги саволлар таркиби мунтазам равишда янгилаб борилади.
Шунингдек, жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб, танловларнинг тест синови босқичига ягона ўтиш балли белгиланади.
Бунда номзод томонидан 56 балл тўпланган тақдирда автоматик равишда унинг порталдаги шахсий кабинетига танловнинг суҳбат босқичига ўтганлиги ҳақидаги хабар келади.
Яна бир муҳим янгилик. Эндиликда номзодлар томонидан тест синови жараёнида 56 балл тўпланган тақдирда, улар 3 ой давомида танловларнинг тест синови босқичида иштирок этишлари шарт бўлмайди.
Яъни 1 декабрь куни тест синовига кириб, 56 балл тўплаган номзод 3 ой давомида шу балл билан бошқа вакант лавозимлар учун танловларда иштирок этиши мумкин.
Бунда номзод ҳужжатлари малака талабларига жавоб берган тақдирда автоматик суҳбат босқичига ўтганлиги юзасидан хабар олади. 55 баллгача тўплаган номзод ўрнатилган тартибда тест синовида қатнашиши шарт бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг