Давлат божини тўлашга доир қонунчилик такомиллаштирилмоқда
Фото: Акмал Муҳаммадов, Ҳақберди Асқаров / “Халқ сўзи”
Сенатнинг иккинчи ялпи мажлисида “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Қонун cуғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Амалдаги қонунчиликда суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш органи судларда кўриладиган мажбурий суғурта операциялари билан боғлиқ ишлар юзасидан давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Бироқ бу имтиёзлар истеъмолчилар учун, яъни суғурта қилдирувчилар (суғурталанган шахслар, наф олувчилар, жабрланувчилар) учун белгиланмаганлиги уларни суғурта фаолиятига бўлган ишончини пасайишига олиб келмоқда.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг Суғурта бозорини ривожлантириш департаментига фақатгина 2023 йилда мажбурий суғурта турлари бўйича суғурта компанияларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, қарийб 2 минг мурожаатлар келиб тушган.
Ушбу мурожаатларининг 1 600 дан ортиғи транспорт воситалари эгалари томонидан ёзилган. Мурожаатда фуқаролар транспорт воситалари мажбурий суғурталанган бўлса-да, суғурта пуллари тўлаб берилмаётганлигидан норозилик билдирган.
Фуқаролар томонидан киритилган даъво аризалари судлар томонидан қаноатлантирилмаса, улар ўз ҳисобидан давлат божини тўламоқда. Натижада ушбу фуқаро молиявий қийин ҳолатга тушишини ўйлаб, аксарият ҳолатларда судларга даъво аризасини киритмай келмоқда.
Муҳокама қилинган Қонун билан фуқаролик ва иқтисодий судларда суғурта қилдирувчилар (суғурталанган шахслар, наф олувчилар, жабрланувчилар) – мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этишини белгилаб қўйилмоқда.
Бундан ташқари, Қонун билан маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилганлиги ёки тугатилганлиги, уларнинг чегаралари ёки бўйсунуви ўзгарганлиги натижасида тадбиркорлик субъектларининг ва бошқа юридик шахсларнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда уларни қайта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмаслиги тўғрисида норма ҳам белгилаб қўйилмоқда.
Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларининг ва бошқа юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий чораларини кучайтиришга, уларнинг фаолиятида ортиқча харажатларнинг олдини олишга, шунингдек, cуғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Фото: Акмал Муҳаммадов, Ҳақберди Асқаров / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдир”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг