Давлат архивларида иш қандай олиб борилади?
Саид ДОНИШEВ/«Халқ сўзи». Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги томонидан «Давлат архивларида амалга оширилаётган ислоҳотлар» мавзуида ўтказилган пресс-турда шу мазмундаги саволларга жавоб берилди.
Дастлаб Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев Жиззах вилояти ҳамда республикадаги давлат архивларида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берди. Шундан сўнг иштирокчилар Шароф Рашидов тумани давлат архивида давлат сақловидаги архив ҳужжатлари ва фотокўргазма, шунингдек, давлат архивида ҳужжатлар сақланишини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ва ҳужжатларни рақамлаштириш жараёни билан танишишди. Жиззах вилояти давлат архивида давом этган пресс-турда 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида давлат архивларида амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда белгилаб олинган режалар хусусида сўз борди.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, бугунги кунда Жиззах вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси тизимида 4 та давлат ҳамда 11 та шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви фаолият юритиб келмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг