Давлат архиви: 24 соат хизмат кўрсатиш тизимига ўтилади
Фото: «Халқ сўзи»
Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар давлат архиви янги биносининг фойдаланишга топширилиши асносида мазкур муассасада рақамлаштириш бўйича белгиланган йиллик режа муддатидан бир ой олдин бажарилгани маълум қилинди. Соҳа мутахассислари ҳужжатларни электрон шаклга ўтказиш жадал давом этаётганини билдириб, яқин орада давлат хизматлари ягона портали орқали ҳам манбалар билан танишиш имконияти пайдо бўлишини билдирди. Бу дегани - энди давлат архиви хизматидан маълум муассасанинг иш вақтидагина эмас, туну кун, яъни 24 соат мобайнида фойдаланиш мумкин. Яна бир жиҳат шуки, Янгиер давлат архивида хизмат кўрсатишнинг мобил, яъни кутубхона шакли ҳам жорий қилинди. Дейлик, истаган киши бирор бир тарихий ҳужжат ёки бошқа манба билан махсус залда танишиши мумкин.
Энди янги бино ҳақида. Мазкур иншоот қурилиши учун қарийб
5 миллиард 130 миллион сўм сарфланди ва у архив бинолари бўйича халқаро андозаларга мос. Жиҳозлари ҳам замонавий. Янги бинода 200 минг ҳужжат сиғими мавжуд бўлиб, бу эски бинога нисбатан 2 баробар кўпдир.
Шаҳар давлат архивида сақланаётган энг қадимги ҳужжатлар 1917 йилга мансуб экан. Архивда 100 мингдан ортиқ , жумладан, ижтимоий, ҳудуднинг илмий-техникавий ва иқтисодий тарихини акс эттирувчи миллий архив фондининг ҳужжатлари сақланмоқда.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг