"COVID-19"га қарши 660 минг доза вакцина олиб келинди (фото)

10:11 17 Март 2021 Жамият
1320 0

Ҳасан Пайдоев/"Халқ сўзи"

Аввалроқ, Ўзбекистонга қарийб 2 млн долларлик "COVID-19"га қарши вакцина мурувват ёрдами сифатида келтирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарининг ўринбосари Ботир Қурбоновнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон GAVI ташкилотининг COVAX дастурига аъзо давлатлар қаторига киради. Шу боис, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2021 йил январь ойида коронавирусга қарши эмлаш учун вакцина етказиб бериш юзасидан GAVI ташкилотига буюртма берилган эди.

Ҳасан Пайдоев/"Халқ сўзи"

Ушбу ҳамкорлик доирасида йилнинг охирига қадар мамлакатимизга умумий миқдорда 20 фоиз аҳолини эмлаш учун етарли даражада вакцина, шприц ва хавфсиз утилизация қутилари етказиб берилиши кўзда тутилган. COVAX фонди ҳисобидан Ўзбекистонга 2 миллион дозадан ортиқ AstraZeneca вакцинасини етказиш, шундан 2021 йил I чоракда 35-40 фоизини, қолган қисмини II чоракдан дунё бўйлаб вакциналарнинг ишлаб чиқариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, босқичма-босқич етказиб берилиши режалаштирилган.

Ҳасан Пайдоев/"Халқ сўзи"

Бугун олиб келинган 660 минг доза вакциналар COVAX Ўзбекистон учун ажратган 2 миллион доза вакциналарнинг биринчи қисмидир. Вакциналарнинг қолган қисми яқин ойларда етказиб берилади.

Ҳасан Пайдоев/"Халқ сўзи"

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?