“Cоvid-19” ва «Испан» гриппининг умумий хусусиятлари маълум қилинди
Коронавируснинг янги тури ҳамда «Испан» гриппи пандемиясининг вирус-қўзғатувчилари тарқалишида умумий хусусиятлар мавжуд.
Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси, профессор Владимир Чуланов маълум қилди.
«Коронавирус ҳам ҳаво-томчи орқали юқадиган нафас йўллари инфекциясидир. Шу боис, албатта, тарқалиш борасида умумий хусусиятлар мавжуд бўлади», - дея таъкидламоқда эксперт.
Аммо, қайд этилишича, коронавируснинг эпидемик хусусияти ҳамда юқумлилик даражаси грипп вирусидан юқоридир.
Маълумот ўрнида, «Испан» гриппи пандемияси 1918 йилдан 1920 йилгача давом этган ва хасталикка чалинганлар ҳамда ўлим кўрсаткичлари бўйича энг кенг тарқалган грипп пандемияси сифатида тарихда қолган.
Айрим маълумотларга кўра, 100 миллионга яқин одам «Испан» гриппидан вафот этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг