“Cоvid-19” пандемиясини биринчилардан бўлиб енгадиган мамлакат маълум қилинди

19:12 30 Октябр 2020 Дунё
1049 0

Иллюстратив фото

Швеция коронавирус пандемиясига нуқта қўйиш учун зарур бўлган 60-70 фоиз иммунитет кўрсаткичига эришадиган биринчи мамлакат бўлиши мумкин.

Бу ҳақда россиялик иммунолог, ўта хавфли инфекциялар бўйича мутахассис Владислав Жемчугов маълум қилмоқда.

"Вирус "озодлик"ка чиқариб юборилди. Ва бу тамойил эпидемия ўзи тўхтаган чоғда керакли иммунитет кўрсаткичига тезроқ етишиш учун яхши йўналишдир. Улар тиббий соҳадаги, хусусан, оғир беморларнинг кўпчилигини қутқариш учун имкониятлари етарлилига ишонч ҳосил қилиб шундай қарорга келди", дейди Жемчугов.

Мутахассиснинг таъкидлашича, айни пайтда Швецияда ҳақиқатан ҳам коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар мавжуд, аммо ўлимлар сони кам.

"Менимча, Швеция иммунитет кўрсаткичининг 60-70 фоиз даражасига биринчи бўлиб эришади. У ерда шунчаки касал бўладиган одам қолмайди, ҳамма касалликни бошдан ўтказади", дейди Жемчугов.

Тасдиқланган маълумотларга кўра, Швецияда ҳозирга қадар 121 минг кишида коронавирус аниқланган, 5,9 мингдан сал кўпроқ бемор вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер