Coca-Cola компаниясидаги давлат улуши 252 млн долларга сотилди
Давлат активларини бошқариш агентлиги “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ (Компания) устав капиталидаги 57,118 % давлат улушини “Cоcа-Cола İçеcек А.Ş.» (CCI) компаниялар гуруҳига, унга тўлиқлигича қарашли бўлган “CCI International Holland B.V.» шўба корхонаси орқали 252,28 миллион АҚШ долларига сотиш (Битим) бўйича келишувга эришилганлигини маълум қилди.
Битим Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси томонидан маъқулланган. Битимни якунлаш жараёни тартибга солувчи органлар томонидан бериладиган муайян рухсатлар олинишини талаб қилади.
Мазкур битим халқаро амалиётда қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ–6096-сон Фармонига асосан, оммавий ошкора сотув жараёни шаклида ташкил этилди.
Давлат улушининг мазкур сотув жараёни “Rothschild & Co” Агентликнинг молиявий маслаҳатчиси, Dentons эса юридик маслаҳатчиси сифатидаги иштирокида амалга оширилди.
Coca-Cola компанияси ҳақида:
“Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ – Ўзбекистонда газланган алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи энг йирик компания бўлиб, у Тошкент, Наманган ва Урганч шаҳарларида ишлаб чиқариш заводларига, шунингдек омборхоналар тармоғига эга. 2020 йил якунлари бўйича Компаниянинг соф фойдаси 205 млрд. сўмни ташкил этган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Битимнинг якунланиши билан кенг оммага (жамоатчиликка) ҳамда оммавий ахборот воситаларига қўшимча ахборот ва баёнот беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг