Чустда лифтсозлик корхонаси ишга тушди

13:11 08 Апрель 2025 Жамият
58 0

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/«Халқ сўзи». Наманган вилоятининг йил сайин саноатлашиб бораётган Чуст туманида навбатдаги йирик лойиҳа ижроси билан импорт ўрнини босувчи маҳсулот – лифт ва эскалаторлар ишлаб чиқариш ўзлаштириди. «Chust Vesten Elevator» масъулияти чекланган жамияти томонидан уч миллион АҚШ доллари йўналтирилиб яратилган қувватларнинг биринчи босқичи ҳаракатга келтирилиши туфайли корхона конвейеридан дастлабки лифтлар чиқа бошлади.

— Корхонамиз жадал ривожланиб бораётган бинокорлик саноатининг зарур маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини қондиришда фаол иштирок этади, — дейди МЧЖ раҳбари Исломжон Раҳимов. — Буюртмачиларимиз тайин, жорий йилнинг ўзида уларга 200 дона лифт етказиб берамиз. Кейинги чоракдан иш бошлайдиган эскалаторларни йиғиш цехида эса юзта ҳаракатланувчи йўлаклар тайёрланади.

Бизнес-режага кўра, чустлик лифтсозлар томонидан ишлаб чиқаришга киришилган маҳсулотнинг эллик фоизи ички, қолган қисми ташқи бозорга йўналтирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?