Чорва озуқасини етиштиришда ер майдонларини ажратишга доир нормалар ўзгармоқда

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Сўнгги йилларда мамлакатимизда чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, аҳолининг чорвачилик маҳсулотларини қайта ишловчилар билан ҳамкорлигини кучайтириш, ўз хонадонларида чорва моллари боқишни ташкил этиш каби масалаларда зарур ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қайд этиш жоизки, мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш, аҳолини арзон ва сифатли гўшт ҳамда сут маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлаш, шунингдек, янги иш ўринларини яратиш орқали аҳолини банд қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Сенатнинг қирқ олтинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратиладиган ер участкаларининг ўлчамини оширишга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.
Мазкур Қонун билан “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга ҳамда Ер кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилмоқда.
Хусусан, Қонунда Қорақалпоғистон Республикасида чорва озуқаси экинларини етиштириш мақсадида деҳқон хўжалигини юритиш учун 0,06 гектардан 5 гектаргача ер ажратиб берилиши белгиланмоқда.
Сенаторлар томонидан ушбу Қонун муҳокамаси жараёнида Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлашга ва мазкур соҳада маҳсулот ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсишини таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.
Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг