«Чорсу» бозори ҳудудида йирик ёнғин содир бўлди

03:10 28 Июнь 2024 Жамият
478 0

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги «Чорсу» бозорида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, бугун, 28 июнь куни соат 01:12 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Беруний кўчасида жойлашган «Чорсу» бозор ҳудудидаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 12 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 01:17да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:22 да қуршаб олинган ва 02:47да тўлиқ бартараф этилган.

«Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган», дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган. Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазири етиб борган. Вазир ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?