Чироқчи туманида тадбиркор картон қутилар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди
Тадбиркор Бахтиёр Ашуров яқинда “Koʼktosh Paper BOX“ масъулияти чекланган жамиятини таъсис этиб, унинг негизида супермаркет ва савдо нуқталари учун зарур бўлган 14 хил ўлчамдаги картон қутилар ишлаб чиқара бошлади.
— Аслида бу маҳсулот арзимасдек туюлсада, Чироқчида унга талаб ниҳоятда катта экан, — дейди Бахтиёр Ашуров. – Биз бозорни чуқур ўрганиб, ишонч ҳосил қилганимиздан сўнг Хитойдан 105 минг долларга картон қутилар ишлаб чиқаришга мўлжалланган махсус ускуна харид қилдик.
Айни пайтда корхона ҳудуддаги озиқ-овқат маҳсулотлари, турли сувинерлар, рўзғор буюмлари ва шу каби маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи субъектларга қаттиқ ва юмшоқ кўринишдаги картон қутилар етказиб бериляпти. Буюртмалар кўп, иш қизғин. Аммо жамоа бу билан чекланиб қолмоқчи эмас. Мижозлар сонининг ошиб бориши ва молиявий имкониятларнинг кенгаяётгани ишни янада ривожлантиришга имкон яратмоқда.
— Эндиликда кийим-кечаклар учун мўлжалланган, чиройли дизайнга эга махсус қутилар ишлаб чиқаришни ҳам ўзлаштириш ҳаракатидамиз, — дейди тадбиркор. — Чунки ҳудуддаги текстиль корхоналарининг ўзи бизга шундай таклифни билдирмоқда. Агар ушбу лойиҳани ҳам муваффақиятли амалга оширсак, фаолиятимиз яна бир неча баробарга кенгаяди.
Эътиборли жиҳати, айни вақтда корхонада 7 нафар маҳаллий йигит-қиз иш билан таъминланган бўлса, қўшимча ускуналар харид қилиниб, янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилгач, яна 10 та янги иш ўрни очилади.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг