Чирчиқда оғир атлетика бўйича мамлакат биринчилиги якунига етди

17:02 01 Апрель 2023 Спорт
712 0

Чирчиқда оғир атлетика бўйича мамлакат биринчилиги якунига етди. Маълум қилганимиздек, унинг сўнгги кунида эркаклар ўртасида -109 кг ва +109 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Кутилганидек, -109 кг тоифасида кечган баҳсларда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори Шарофиддин Амриддинов ғалаба қозонди.

Энг оғир вазнда эса Муҳаммад Юсупов олтин медаль соҳибига айланди. Натижалар:

-109 кг:

— Шарофиддин Амриддинов (Самарқанд) – 375 (170+205) кг

— Нурбол Абдурашидов (Тошкент вил) – 329 (154+175) кг

— Руслан Ирисбоев (ЎзДЖТСУ) – 318 (143+175) кг

+109 кг:

— Муҳаммад Юсупов (Хоразм) – 374 (177+197) кг

— Мирҳосил Мирзабоев (Тошкент вил) – 350 (160+190) кг

— Шоҳруҳ Абдуллаев (Тошкент ш) – 252 (111+141) кг.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер