Чирчиқда бешкурашчилар “Лазер-ран” турнирида беллашишди
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Чирчиқ шаҳридаги ЎзДЖТСУ майдонида замонавий бешкурашнинг лазер-ран йўналиши бўйича "Лазер-ран Сити-тур" мусобақаси бўлиб ўтди. Унда 9 ёшдан 63 ёшгача бўлган 272 нафар кўнгилли иштирок этди.
Иштирокчилар асосан ёшлардан иборат бўлиб, Университет талабалари қатори Тошкент, Андижон, Қашқадарё вилоятлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасидан келган атлетлар рақобат олиб боришди. Якунда барча иштирокчиларга сертификатлар, ғолиб ва совриндорларга эса медаль ва дипломлар топширилди.
Қолаверса, мусобақа доирасида Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси ҳамда Университетнинг Спорт кўпкурашлари факультети ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди. Унга кўра томонлар семинарлар ташкил этиш ва бу орқали мутахассисларнинг малакасини ошириш, ушбу спорт турини янада ривожлантириш учун илмий тадқиқотлар ўтказиш ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг