Чиқиндихона ўрнида павлония боғи яратилади
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/«Халқ сўзи». Янги Наманган туманидаги бундан икки йил аввал ёпилган чиқиндихона яшил майдонга айланади. Бу ерда тез ўсадиган павлония дарахтларидан иборат кўркам боғ барпо этишга қарор қилинди. Куни кеча «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган ҳашарда 300 дан кўпроқ киши кўчат ўтқазишга келди.
— «Мустақилликнинг беш йиллиги» маҳалласидаги собиқ чиқинди кўмиш полигонидаги икки гектар бўш ер майдонига ўтқазилган 1500 тупдан ортиқ павлония кўчатлари ҳадемай ҳудудга ўзига хос соф экологик муҳит олиб киради, — дейди туман ободонлаштириш бўлими бошлиғи Абдулазиз Қозоқов. — Бу дарахт нафақат чиройли очиладиган гуллари, балки ўзидан таратадиган асал ифори, инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатадиган биомоддалари билан ҳам нафли. Бўлажак боғ четларига 200 туп қрим қарағайи ниҳолларини ҳам ўтқаздик.

Маълумот учун, Янги Наманган туманида «Яшил макон»нинг жорий йил баҳорги мавсумида 90 минг туп мевали ва манзарали кўчатлар экиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар уларнинг 60 минг тупга яқини сифатли тайёрланган майдонларга ўтқазиб бўлинди. Кўчатлардан ҳар бирининг эгаси аниқ – улар махсус электрон базага киритилган ва парвариши масъул шахслар қарови остида ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг