Чиқиндидан қарзи борлар тўғридан-тўғри электр таъминотидан узиладими? (+видео)
Ижтимоий тармоқларда «Чиқиндидан қарзи борлар электрдан узиляпти» сарлавҳали хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги муносабат билдирди.
Унда айтилишича, тармоқларда тарқалган шу мазмундаги хабарлар мутлақо нотўғри талқин қилинмоқда.
Вазирликнинг маълум қилишича, чиқиндидан қарзи бор истеъмолчи тўғридан-тўғри электр таъминотидан узилмайди. Аксинча, чиқиндидан қарздор истеъмолчилар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг «2100» қисқа рақамидан «СМС» хабарнома орқали огоҳлантирилгандан кейин 5 кун ичида қарздорлик бартараф этилмаса, ушбу абонентнинг электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятига вақтинча чеклов ўрнатилади.
«Истеъмолчи томонидан чиқиндидан қарздорлик бартараф этилиши биланоқ вақтинчалик чеклов дарҳол ечилади», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг