Чилонзорда «Lacetti» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, газ трубасига бориб урилди

10:17 06 Май 2025 Жамият
104 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Чилонзор туманида «Lacetti» автомобили йўл транспорт ҳодисасига учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.

Маълум қилинишича, бугун, 6 май куни соат 03:50 ларда Чилонзор тумани Муқимий кўчасида «Lacetti» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси, руль бошқарувини йўқотган ҳамда газ трубасига бориб урилган.

«Ушбу йўл транспорт ҳодисаси оқибатида транспорт воситаси ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади бошқарма хабарида

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Хўжаобод туманида «Дамас» ҳайдовчиси ухлаб қолиб, қарама-қарши томондан келаётган «Nexia-3»га бориб урилгани ҳақида хабар берилган эди. шунингдек, Тошкент шаҳри Яккасарой туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Шунингдек, Фарғона вилояти Фарғона туманида «Nexia-3» қарама-қарши йўналишга чиқиб, «Тиcо» билан тўқнашди. Оқибатда «Тиcо» ҳайдовчиси вафот этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?