Фарғонада «Nexia-3» қарама-қарши йўналишга чиқиб, «Tico» билан тўқнашди. Қурбон бор

19:44 05 Май 2025 Жамият
238 0

Фото: Фарғона ЙҲХБ

Фарғона вилояти Фарғона туманида «Nexia-3» қарама-қарши йўналишга чиқиб, «Tico» билан тўқнашди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 5 май куни соат 16:00 ларда Фарғона тумани «Фарғона-Водил-Ҳамзаобод» автомобиль йўлининг 14-километрида содир бўлган.

24 ёшли ҳайдовчи «Nexia-3» русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган. Оқибатда ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган бошқарувидаги «Tico» русумли автомобиль билан тўқнашган.

Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашув туфайли «Тико»нинг 1960 йилда туғилган ҳайдовчиси вафот этган. Шунингдек, икки нафар йўловчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Хўжаобод туманида «Damas» ҳайдовчиси ухлаб қолиб, қарама-қарши томондан келаётган «Nexia-3»га бориб урилгани ҳақида хабар берилган эди. шунингдек, Тошкент шаҳри Яккасарой туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?