Чет давлатларда Фахрий консуллар иш олиб боради
Фото: Х.Пайдоев / Халқ сўзи
Мунисхон Каримова, “Халқ сўзи Online”/Тошкент. Бугунги кунда дунёнинг 33 та давлатида Ўзбекистоннинг давлат элчихонаси фаолият юритмоқда. 4 та нуфузли халқаро ташкилотларда эса доимий ваколатхона иш олиб боряпти. Умуман, дунёнинг 54 та нуқтасида Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари ташкил этилган.
Юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда айнан халқаро майдонларда иш олиб бораётган юртдошларимизнинг иштирокини ва масъулиятини кучайтириш – долзарб вазифага айланди.
Олий Мажлис Сенатининг 17 ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонуни сенаторлар томонидан маъқулланди.
У аввало, консуллик муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, хориждаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш механизмларини янада такомиллаштиришни назарда тутади.
Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Консуллик устави тасдиқланди. Унга биноан, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда виза сўровномалари, ҳужжатларни талаб қилиб олиш учун аризалар бериш, консуллик ҳисобига олиш каби хизматлар кўрсатишга доир консуллик функциялари ҳам белгиланди.
Яна бир янгилик: Устав фахрий консулнинг ҳуқуқий мақомини белгилаб берувчи низом билан тўлдирилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳам, консулхона жойлашган давлатда муносиб ижтимоий мавқени эгаллаган ва зарур шахсий фазилатлар эгаси бўлган, шунингдек зиммасига юклатилган консуллик вазифаларини лозим даражада бажариш имкониятига эга шахслардан бўлган чет давлат фуқароси ҳам Фахрий консул бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг