Чекка гўшанинг бир муаммоси кун тартибидан тушди
Бухоро вилоятининг чекка манзили саналган Пешку тумани Хоркаш маҳалласида яшовчи аҳолининг узоқ йиллик орзуси рўёбга чиқди. Бу ерда 120 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим ташкилотининг қўш қаватли биноси қурилиб фойдаланишга топширилди.
— Ушбу маҳаллада айни пайтда 3 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилмоқда, — дейди Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Ҳ. Шаропова. — Табиийки, 3 – 7 ёшдаги болалар сони ҳам оз эмас. Шу нуқтаи назардан барча қулайликларга эга замонавий мактабгача таълим ташкилотининг иш бошлагани ҳудуд аҳолиси, хусусан, ёш ота-оналар учун айни муддао бўлди. Негаки, болаларни умумий ўрта таълим мактабига тайёрлаш масаласи кун тартибидан тушди. Муҳими, энди хоркашликларнинг жажжи фарзандлари шаҳардагидан қолишмайдиган шарт-шароитларда таълим-тарбия олишади.
Юртимизнинг барча гўшаларида кузатилаётгани каби Пешку туманида ҳам ёш авлоднинг баркамол вояга етиши йўлида бу каби хайрли ишлар изчил давом эттирилмоқда. Айни пайтда туманда жами 164 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. Бу эса 3 – 7 ёшли болажонларнинг 10 минг нафаридан зиёдини ёки 92 фоизини боғчаларга қамраб олиш имконини берди.
Истам ИБРОҲИМОВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг