Чегара ва анклав ҳудудлардаги маҳаллаларга эътибор қаратилмаётгани айтилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида чегара ва анклав ҳудудлардаги 563 та маҳаллага туман ҳокимлари етарли эътибор қаратмаётгани қайд этилди.
У ерларга олиб борувчи йўллар таъмирланиб, меҳмон уйлари, дам олиш маскани, савдо-сервис объектлари ташкил қилинса, 50 минг хонадоннинг даромади кўпаяди.
Масалан, Сўх дарёсининг Сариканда, Ровон, Истиқлол маҳаллалари ҳудудидан ўтган 5 километр қисмида курорт зона ва кўнгилочар маскан ташкил қилинса, йилига 30 минг сайёҳ келади. Бунинг ҳисобига 200 та оиланинг даромади ошади.
Агар ҳар бир ҳоким 563 та маҳаллада ишни шу тартибда йўлга қўйиб, камида 100 минг одамни банд қилса, 25 минг оилани камбағалликдан чиқариш мумкинлиги қайд этилди.
Умуман, келгуси йилда бу маҳаллалардаги аҳоли турмушида вазият кескин ўзгариши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Ушбу маҳаллаларда дам олиш ва сервис объектларини қуриш лойиҳалари учун 1 триллион сўм ресурс ажратиш топширилди.
Соҳил ва йўл бўйида сервисни ривожлантириш бўйича 500 та маҳалла танлаб олинган.
Вилоят ҳокимларига ер майдонларини белгилаб, аукционга чиқариш, ариқ ва зовурларни ёпиқ тизимга ўтказиб, канал қирғоқлари ва йўл четини текислаб, тадбиркорлик лойиҳалари учун шароит яратиш топширилди.
Туман банклари бу жойларда камида 5 та доимий иш ўрни яратадиган лойиҳаларга 1 миллиард сўмгача кредит беришни йўлга қўяди.
Келаси йилда бу лойиҳалар ҳисобига 50 минг одамни доимий даромадли қилиш муҳим экани қайд этилди.
Аҳолининг даромади ошиши билан овқатланиш, туризм, савдо хизматларига талаб кўпайиб, шу йилнинг ўзида 255 та туну кун ишлайдиган кўча ишга тушди. Уларда 11 минг хизмат кўрсатиш объектлари иш бошлади, 27 мингга яқин аҳолининг бандлиги таъминланди.
Ҳокимлар келгуси йилда бунга қўшимча 1 мингта маҳаллани боғлайдиган яна 200 та кўчани ташкил қилиш ташаббуси билан чиққан.
Бир ойда аниқ «йўл харитаси»ни тузиб, ишни бошлаб юборган ҳокимларга ҳар бир кўча учун 4 миллиард сўмгача маблағ ажратилиши белгиланди. Буни ҳисобидан 25 минг янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг