Чегара олди ҳудудида ноқонуний ов аниқланди

13:44 28 Январь 2026 Жамият
143 0

Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда Миллий гвардия ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида Музработ туманининг “Буюк Ипак йўли” МФЙ ҳудудида, чегара олди минтақада жойлашган шолипоя даласида ноқонуний ов ҳолати аниқланди.

Фуқаро Б.Р. ов қуролидан фойдаланиб, 1 бош ёввойи ўрдакни қонунга хилоф равишда овлаган. Мазкур ҳолат учун унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддасига асосан 8 миллион 240 минг сўм жарима солинди. Табиатга етказилган экологик зарар эса 412 минг сўмни ташкил этди.

— Ноқонуний ов қилиш табиат мувозанатига жиддий зарар етказади ва ҳар бир фуқаро бу борада масъулиятни ҳис этиши лозим, — дейди жамоатчи инспектор Эркин Ашуров. — Аҳолини атроф-муҳитни асраш, ёввойи табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳамда қонун талабларига қатъий риоя этишга чақирамиз.

Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер