Чавандозларимиз Полшада маҳорат кўрсатишди

11:50 29 Ноябрь 2022 Спорт
624 0

Жорий йилнинг 25 — 27 ноябрь кунлари Польшанинг Лешно шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. 

Унда ҳамюртларимиз Бекзод Қурбонов ва Алишер Эркинов Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишди. 

Хусусан, Қурбонов 1-кун доирасида 130 см баландликдан сакраш беллашувларида «Хоним» лақабли отда фахрли 3-ўринни эгаллади.

Алишер Эркинов эса 110 см баландликдан иборат тўсиқлардан сакраш баҳсларида 1-ўринни қўлга киритди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер