«ChatGPT»дан фойдаланиб, қўлбола бомба ясаган эркак АҚШда «Cybertruck»ни портлатиб юборди
АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги «Трумп Интернатионал» меҳмонхонаси ёнида портлаган «Cybertruck» автомобили ҳайдовчиси 37 ёшли Мэттю Ливелсбергер портловчи қурилма тайёрлаш ҳамда керакли ускуналарни сотиб олиш ҳақидаги маълумотларни «ChatGPT»дан олган, деб хабар бермоқда «NBC News» нашри.
«Сунъий интеллектнинг инсонга портловчи қурилма яратишда ёрдам бериши АҚШ ҳудудида биринчи марта содир бўлган бўлса керак», — дейди ҳудуд полицияси шерифи журналистларга берган интервюсида.
«ChatGPT» дастури муаллифи ҳисобланган «OpenAI» компанияси вакили сунъий интеллект ушбу ҳодисага тайёргарлик учун ишлатилганидан қаттиқ афсусда эканлигини билдирган.
«Биз ушбу воқеадан қайғудамиз. Бизнинг моделларимиз зарарли кўрсатмаларни рад этишга мўлжалланган. Бу ҳолатда, «ChatGPT» Интернетда аллақачон мавжуд бўлган очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда жавоб берган», — дейди «OpenAI» вакили.
АҚШнинг разведка ва терроризмга қарши кураш бўйича вакили Ребекка Вайнер «NBC News» телеканалига берган интервюсида «СИ мавжуд муаммоларни ўз зиммасига олади ва бу уларга қимматга тушади», дея таъкидлаб ўтган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг