Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарларига 20 фоизгача устама тўланади
«Умумий ўрта таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари ва «Жасорат мактаблари» фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида «Таълим назорати» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур қарорга кўра, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарларига уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари (KPI) асосида эришилган натижадорлигидан келиб чиқиб, базавий тариф ставкасининг 20 фоизигача миқдорда қўшимча ҳар ойлик устама тўланади.
Ушбу устама Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари харажатлар сметаларида шакллантириладиган ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси доирасида тўланиши белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг