Буюк ўзгариш ва янгиланишлар ҳақида битилган китоб
Фото: "Халқ сўзи" / Сирожиддин Воҳидов
Давлатимиз раҳбарининг Янги Ўзбекистонни барпо этиш ғояси ва Учинчи Ренессанс асосини яратиш борасидаги ташаббуси бугун реалликка кўча бошлади. Бинобарин, Президентимиз таъбири билан айтганда, ҳозирги вақтда мамлакатимизда яна бир муҳим Уйғониш жараёни кечмоқда.
Шу боис «Янги Ўзбекистон» ва «Учинчи Ренессанс» сўзлари ҳаётимизда ўзаро уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб янграмоқда, халқимизни улуғ мақсадлар сари руҳлантирмоқда.
Иқтисодиёт фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи, сенатор Муртазо Раҳматов ҳамда академик, биология фанлари доктори, профессор
Бугун университетимизда Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда ушбу китобнинг катта тақдимоти ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, юртимиз замини тарихда иккита буюк уйғониш даврларига бешик бўлгани, дунё илм-фани ривожига улкан ҳисса қўшган улуғ мутафаккирларни етиштириб бергани китобда маҳорат билан қаламга олинган.
Айниқса, Учинчи Ренессансга қўйилаётган пойдевор ва янги тамаддун асослари аниқ далиллар асосида очиб берилган. Шу маънода, мазкур асар китобхонларда мамлакатимизда янги ўсиш ва ривожланиш босқичига кўтарилиш борасида белгилаб олинган Янги Ўзбекистоннинг стратегик йўли ҳақида тўлиқ ва мукаммал тасаввур ҳосил қилишга имкон беради.
— Минтақамиздаги Биринчи Ренессанс алломаларидан бири Форобий фозил жамиятни шундай тасвирлаган эди. «Давлатнинг вазифаси инсонларни бахт-саодатга олиб боришдир. Бу эса илм ва яхши ахлоқ ёрдамида қўлга киритилади». Бугун юртимизда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, илм-маърифат соҳасидаги улкан ўзгаришларни таҳлил этганимизда, ҳар гал улуғ алломанинг шу сўзлари ёдимизга келаверади, — деди Муртазо Раҳматов. — Чунки Ўзбекистонда тарихан жуда қисқа фурсатда бутунлай янгича сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, илмий-маърифий ва маданий муҳит яратилди. Бу мамлакат обрў-эътибори ва нуфузини оширишга хизмат қилаётган эврилишларга асос бўлаётир.
Ушбу рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, барча таълим муассасалари, хусусан, олий ўқув юртлари, ташкилот ва идоралар, ҳар бир хонадонга кириб бориши мақсадга мувофиқдир. Зотан, қайси замонда бўлмасин, буюк эврилишлар, ўзгариш ҳамда янгиланишлар, аввало, халқнинг қудрати, салоҳияти ва кучига таянилади.
Китобда кишини мушоҳадага чорлайдиган яна бир жиҳат — бу иқтисодий илмнинг тарғиб этилганидир. Гапнинг очиғини айтганда, биз узоқ йиллар молиявий билимларни халқона тильда ўқишга муяссар бўлмадик. Иқтисод илмига асосланган китобларда, умуман, иқтисодиёт назариясида халқоналик анчайин йироқ туйғу эди. Балки шу боис ҳам халқнинг иқтисодий илми заифроқ ёки пуфак тушунчаларга боғлиқ бўлиб қолди.
Мазкур рисолада давлатимиз раҳбарининг ғояси асосида мамлакат пахтачилигида жорий этилган кластер усули Янги Ўзбекистон иқтисодиётининг «драйвери»га айланаётганини содда ва халқона тарзда очиб берилгани муаллифларнинг муваффақияти бўлган, десак, айни ҳақиқат.
Тақдимотда Президентимизнинг Учинчи Ренессанс асосини яратиш бўйича ғоялари кенг очиб берилган ушбу асар ўқув-режасига киритилиб, республикамиз олий таълим муассасалари ичида биринчи бўлиб Тошкент давлат иқтисодиёт университетида махсус курс сифатида ўқитилиши айтиб ўтилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси билан ҳамкорликда алоҳида марказ очиш саъй-ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди. Ушбу янгиликлар талабалар ва ёш олимлар томонидан олқишлар билан қарши олинди.
Ўта самимий руҳда бўлиб ўтган тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга университет битувчиси, янги асар ҳаммуаллифи Муртазо Раҳматовдан атрофлича жавоб олдилар. Истеъдодли ёшларга китоб муаллифлари дастхати қўйилган китоблар тақдим этилди.
Дарвоқе, ушбу китоб «Халқ сўзи» ва «
Азамат МАҲМУДОВ,
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
«Молиявий таҳлил ва аудит» кафедраси доценти,
иқтисодиёт фанлари номзоди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг