Буюк Британиянинг "The Times" газетаси Борис Жонсоннинг ўрнига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди

Фото: Reuters
Буюк Британиянинг "The Times" газетаси Борис Жонсонга ишончсизлик эълон қилинган тақдирда мамлакат Бош вазири лавозимига номзодлар рўйхатини эълон қилди.
Айни пайтда яққол фаворит йўқ, аммо нашрда қуйидаги номлар келтирилган. Хусусан, рўйхатга молия вазири Риши Сунак, мудофаа вазири Бен Уоллес, мудофаа вазири Надим Захави, ички ишлар вазири Прити Пател, ташқи ишлар вазири Элизабет Трусс, собиқ ташқи ишлар вазири Жереми Хант, соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жовид, уй-жой ва коммунал хўжалиги вазири Майкл Гоув киритилган.
Газета, шунингдек, Жамоатлар палатасининг халқаро қўмитаси раҳбари Том Тугендхат, кичик савдо сиёсати вазири Пенни Мордаунт ва парламент аъзоси Стив Бейкерни ҳам тилга олади.
Аввалроқ Буюк Британияда Консерватив партиядан сайланган депутатларнинг партия етакчиси ва амалдаги Бош вазир Борис Жонсонга ишонч масаласи бўйича яширин овоз бериш жараёни бошлангани маълум бўлган эди.
Буюк Британия Бош вазири 2020 йилда коронавирус пандемияси пайтида Даунинг-стритдаги кўнгилочар тадбирларда иштироки тўғрисидаги парламент ҳисоботидан сўнг Консерватив партиянинг кўплаб тарафдорларининг қўллаб-қувватлашини фаол равишда йўқота бошлади. Унда айтилишича, ҳукумат раиси ушбу тадбирларда кўп спиртли ичимлик истеъмол қилган ва хизматчиларга ҳурматсизлик қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг