Буюк Британияда ташқи таҳдидларга қарши курашиш учун элита қўшинлари етишмаяпти
Фото: AP
Буюк Британияда ташқи таҳдидларга қарши курашиш учун элита қўшинлари етишмаяпти. Бу ҳақда «Daily Mail» нашрида чоп этилган мақолада сўз борган.
Таъкидланишича, Буюк Британия махсус кучларининг асосий бўлинмалари таркибига кирувчи Махсус ҳаво-десант ёки авиация хизмати (SAS), Махсус қайиқ хизмати (SBS) ва Махсус разведка полки (SRR) атиги 65-70 фоизга шакллантирилган.
«Қўмондонлар SAS бўлажак махфий операцияларда қатнаша олмаслигидан хавфсирашади ва ҳукуматга мамлакат хавфсизлиги учун муҳим бўлган махсус кучлар ходимлари сонининг қисқариши ҳақида шикоятлар келиб тушмоқда», дейилади мақолада.
«Махсус кучлар мамлакат хавфсизлиги учун жуда муҳим», дейди Британия ҳарбий разведкасининг собиқ зобити подполковник Филип Инграм. Унинг қўшимча қилишича, уларда кадрлар етишмаслиги катта ташвиш уйғотиши керак.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг