Буюк Британия Ўзбекистондан мева ва сабзавотларни сотиб олади

13:58 31 Май 2024 Жамият
156 0

Мамлакатимиз элчихонаси ташаббуси билан «Ўзбекистон—Буюк Британия: мева-сабзавот экспорти истиқболлари» мавзусида вебинар ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон—Буюк Британия жамияти, нуфузли «ThePackHub», «Aerona» ва «AKS Service» британ компаниялари раҳбарлари, Ўзбекистон Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги мутасаддилари ҳамда миллий экспортёрлар иштирок этди.

Дипломатлар Ўзбекистонда аграр соҳани ислоҳ қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида айтиб ўтдилар. Ўзбекистондан 80 та давлатга 180 хил мева-сабзавотлар экспорт қилинаётгани таъкидланди.

Бундан ташқари, Британия компаниялари томонидан миллий тадбиркорларга британ бозорига Ўзбекистондан мева-сабзавотларни экспорт қилиш шартлари, қадоқлашга бўлган талаблар ва товарга расмийлаштирилиши керак бўлган ҳужжатлар ҳамда божхона божлари ҳақида маълумот берилди.

«Aerona» компанияси раҳбари Том Коулей Ўзбекистонда етиштирилаётган маҳсулотлар Британия бозорида рақобатбардош эканлигини таъкидлади.

Тадбир якунида ҳамкорликда Ўзбекистон маҳсулотларини йирик «Tesco» ва «Sainsbury's» савдо шохобчалари орқали сотувини йўлга қўйиш тўғрисида келишиб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер