Буюк Британия ўз қўшинларини Украинада беш йилгача жойлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда

Британия иттифоқчилар томонидан муҳокама қилинаётган режалар асосида Украинага беш йил давомида қўшин киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида «The Telegraph» нашри хабар берди.
Унда айтилишича, Украина ҳудудига қўшин киритиш мамлакатга қилиниши мумкин бўлган янги босқиннинг олдини олиши ҳамда Украина армиясини тайёр ҳолатга келтириш ва қайта шакллантиришга ёрдам беради.
Украина ҳудудига киритилиши мумкин бўлган қўшинларнинг аниқ сони ҳақида ҳеч қандай маълумотлар берилмаган.
Буюк Британия ҳамда Франция муҳокама қилаётган мавзулар орасида Европа бошчилигидаги тинчликпарвар кучларни Украина ҳудудига киритиш режаси ҳам бор.
Европа давлатлари расмийларининг фикрича, Украинага қўшин киритиш, биринчи навбатда Россияни тинчлик битимини бузиш, босқинлар содир этиш фикридан қайтаришга қаратилган.
«Европа давлатлари «хоҳловчилар коалицияси» доирасида қуруқликдаги қўшинларни юборишдан ташқари, Украина ҳаво ва денгиз ҳудудини ҳимоя қилишни таъминламоқчи. Бунга эришиш учун қандай чоралар кўрилиши ҳали аниқлаштирилмаган», — деб ёзади «The Telegraph» нашри.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг