«Буюк Британия орзуси»га эришиш учун 12 минг АҚШ доллари камлик қилди. Ташкилотчи шахс фирибгар бўлиб чиқди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Буюк Британияга ишга юбориш учун 12 минг АҚШ доллари олган шахсни қўлга туширди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, масъул ташкилотлар ҳамкорликда ноқонуний миграцияга қарши курашиш йўналишида ўтказилган тезкор тадбирда, Наманган вилоятининг Косонсой шаҳрида яшовчи, 1998 й.т. У.С. қўлга олинган.
У Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, ўзининг мансабдор танишлари орқали уларни Буюк Британия давлатига ишлаш учун юборишга ваъда берган.
Шу тариқа, айбланувчи бунинг учун зарур бўладиган ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда виза олишда ёрдам беришини айтиб, эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
«Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг